Кириш Регистрация

«Ҳаёт шафқатсиз»: «Тоттенхэм» жиддий жароҳати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» футболчиси Хави Симонс хочсимон боғламлари узилиши туфайли сафдан чиқди. Нидерландиялик ярим ҳимоячи шанба куни Премьер-лига доирасида «Вулверхэмптон»га қарши кечган баҳсда жароҳат олди. Футболчи мавсумнинг қолган қисмини ва бўлажак Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади — катта эҳтимол билан у майдонга фақат кейинги йили қайта олади.

«Ҳаёт баъзан шафқатсиз бўлади, дейишади ва ҳозир мен буни ҳис қиляпман. Мавсумим кутилмаганда якунига етди, мен ҳали ҳам буни ҳазм қилишга ҳаракат қиляпман. Ростини айтсам, руҳан эзилганман. Ҳамма нарса ўз маъносини йўқотгандек туюлмоқда. Ягона истагим — жамоа учун курашиш эди, лекин энди мен бу имкониятдан ҳам, Жаҳон чемпионатида ўйнаш бахтидан ҳам маҳрум бўлдим», — дея журналист Бен Жейкобс Симонснинг сўзларини келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Хави учун «Тоттенхэм»даги дебют мавсум ҳисобланади. Ўтган ёзда у «РБ Лейпциг»дан «шпорлар» сафига келиб қўшилган эди.

Киритилди: 10:03, 27.04.2026.
Ўқилди: 579 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик