«Ковентри Сити» жамоаси Чемпионшипнинг 45-тури доирасида кечган баҳсда «Рексхэм» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув якунлангач, «кўк осмонранглилар»ни турнирдаги ғолиблик билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Жамоа аъзоларига чемпионлик кубоги ва олтин медаллар топширилди.


Қайд этиш жоизки, «Челси»нинг собиқ афсонаси ва собиқ бош мураббийи Фрэнк Лэмпард қўл остидаги жамоа 2001 йилдан буён илк бор Англия Премьер-лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шу тариқа, «Ковентри Сити» 25 йиллик танаффусдан сўнг яна мамлакатнинг энг кучли дивизионига қайтмоқда.













