Кириш Регистрация

«Сантос» Неймарнинг машғулотларга келмагани сабабини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг «Сантос» клуби 34 ёшли ҳужумчи Неймарнинг нима сабабдан якшанба кунги машғулотларни ўтказиб юборганига ойдинлик киритди.

Аввалроқ, юлдузли футболчи ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан жамоа машғулотларига келмагани ҳақида хабарлар тарқалган ва бу турли шубҳаларга сабаб бўлган эди. Клуб матбуот хизмати вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

«Спортчимиз Неймар шанба оқшомида вирусли инфекция билан касалланди. У тегишли дори-дармонларни қабул қилди ва муолажаларга ижобий жавоб берди. Ҳозирда у «Сантос» тиббий бўлими назорати остида бўлиб турибди».

Шунингдек, клуб Неймарнинг умумий ҳолати яхшиланганини ва у сешанба куни Судамерикана Кубоги доирасида Аргентинанинг «Сан-Лоренсо» жамоасига қарши бўлиб ўтадиган баҳсга йўл оладиган делегация таркибига киритилганини тасдиқлади.

Киритилди: 14:58, 27.04.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик