Кириш Регистрация
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо 1-2 Эльче
26/04 21:00 Торино 2-2 Интер
26/04 21:30 Осасуна 2-1 Севилья
26/04 23:45 Милан 0-0 Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-0 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 0-0 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф

Фабиано Каруана: «Ўзбекистон ҳукумати шахматга ҳам катта сармоя киритмоқда»

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг энг кучли шахматчиларидан бири Фабиано Каруана шахмат ривожида давлатнинг ўрни ҳақида тўхталар экан, бу борадаги энг ёрқин мисол сифатида Ўзбекистонни алоҳида эътироф этди.

Каруананинг таъкидлашича, ҳукумат даражасидаги юксак эътибор туфайли Ўзбекистон бугун дунё шахматининг етакчи мамлакатларидан бирига айланган.

“Агар сўнгги йигирма йилликда шахматда энг катта ўсишга эришган мамлакатларни санасак, булар — Ўзбекистон ва Ҳиндистондир. Бу давлатларда ҳукумат шахматни ривожлантириш учун улкан маблағ ва куч сарфлади, натижалар эса кўз ўнгимизда. Ўзбекистон унчалик катта бўлмаган давлат бўлишига қарамай, дунёнинг энг кучли шахматчиларини етиштириб чиқармоқда”, — дейди гроссмейстер.

Шунингдек, шахматчи элит спортчиларнинг вазифаси нафақат ғалаба қозониш, балки ёш авлодни шахматга қизиқтириш эканини, Ўзбекистон каби давлатларда бу тизим намунали йўлга қўйилганини қайд этди.

Маълумот учун, ўзбекистонлик шахматчилар орасида илк бор Номзодлар турнирида қатнашган Жавоҳир Синдоров 10 очко билан ғолибликни қўлга киритди ва мусобақани мағлубияциз якунлади. У турнир давомида иккита рекордни янгилади: энг кўп жамғарилган очко ва энг кўп ғалаба. Синдоров даъвогарлар мусобақасида Андрей Есипенко, Рамешбабу Прагнанандҳа (икки марта), Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура ва Вей Йи каби кучли гроссмейстерлар устидан ғалаба қозонди.

Жавоҳир Синдоров мазкур турнир ғолиби сифатида амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражуга қарши шахмат тожи учун кечадиган баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Турнир санаси ва манзили FIDE томонидан эълон қилинади.

Шунингдек, Синдоров 2025-йилги Жаҳон Кубогида барча рақибларини мағлуб этиб, чемпион бўлган эди. Нодирбек Абдусатторов эса 2025-йилда London Chess Classic, 2026-йилда эса Tata Steel Chess мусобақаларида зафар қучди. Нодирбек Ёқуббоев 2023-йилда Қатар Masters турнири ғолиби бўлган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:16, 27.04.2026.
Ўқилди: 406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик