Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоа ичидаги жиддий муаммога дуч келди. The Athletic нашрининг хабар беришича, мураббий ва жамоанинг асосини ташкил этувчи испаниялик футболчилар ўртасида тушунмовчиликлар пайдо бўлган.
Манбанинг таъкидлашича, Арбелоа ҳатто жамоа сардори Дани Карвахаль билан ҳам келиша олмай қолган. Бундан аввалроқ эса мураббий ярим ҳимоячи Дани Себальос билан юзага келган низодан сўнг уни қайдномадан чиқариб ташлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Ички муҳитдаги нотинчлик жамоанинг натижаларига ҳам таъсир ўтказмай қолмаяпти. Ўтган ҳафтада «Реал» сафарда «Бетис» билан дуранг (1:1) ўйнади ва натижада пешқадам «Барселона» билан фарқ 11 очкогача кенгайди. Мадридликлар навбатдаги учрашувни 3 май куни «Эспаньол»га қарши ўтказади.













