Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-0 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой - Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркияда учта ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси йиғин давомида 3та ўртоқлик назорат учрашувини ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида йиғин ўтказаётгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Олимхўжаев шогирдлари йиғин давомида учта ўртоқлик учрашувини ўтказишга улгурди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ўзбекистонлик ўсмирлар 23 август куни «Истанбулспор» (U-17) клуби ўсмирларига қарши майдонга тушиб, йирик - 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. 25 август куни эса, Олимхўжаев шогирдлари «Зараспор» (U-17) клубига қарши майдонга тушдилар ва ушбу учрашув ҳам Ўзбекистон U-16 ўсмирларининг йирик ғалабаси билан якун топди - 7:0. Йиғин давомидаги сўнгги учрашув эса, 27 август куни «Бешиктош» (U-17) клуби ўсмирларига қарши ўтказилди. Муросасиз кечган учрашувда, ўзбекистонлик ўсмирлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг Туркиядаги йиғини 29 августгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 2014 йили Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи саралаш баҳсларида иштирок этади. Маълумот ўрнида, «В» гуруҳи ўйинларига 2013 йилнинг 25-29 сентябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент мезбонлик қилади. Ўйинлар Тошкентдаги «Жар» cтадионида бўлиб ўтади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:10, 28.08.2013.
Ўқилди: 4451 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [10092]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [7660]

"Реал Мадрид" мухлислари учун хушхабар [6524]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4471]

Беларуслик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикр билдирди [3051]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [2263]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2109]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2054]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [1922]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [1899]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.