Сешанба оқшомида «ПСЖ» Чемпионлар лигасининг илк ярим финалида «Бавария»ни қабул қилади. Мюнхен клуби матбуот хизмати Венсан Компани ишонч билдирган футболчилар рўйхатини тақдим этди.
«Бавария»нинг қайдномаси қуйидагича.
Дарвозабонлар: Нойер, Ульрайх, Урбиг.
Ҳимоячилар: Упамекано, Ким Мин Чжэ, Та, Дэвис, Ито, Станишич.
Ярим ҳимоячилар: Киммих, Горецка, Мусиала, Олисе, Лаймер, Павич, Павлович.
Ҳужумчилар: Кейн, Джексон, Диас, Офли.
«ПСЖ» — «Бавария» учрашуви 28 апрель куни Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да (сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси) бошланади.













