Кириш Регистрация
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон 2-2 Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне 3-2 Венеция
06/09 18:00 Парма 1-1 Монца
06/09 19:15 Валенсия 0-5 Барселона
06/09 20:30 Арсенал 2-1 Челси
06/09 21:00 Болонья 2-2 Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага 0-0 Леванте
06/09 21:30 Алавес 5-2 Осасуна
06/09 23:45 Ювентус 1-1 Милан
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад

Ильдар Сакаев: "10 та ўйин, 10 та мағлубият? Ҳар қандай сериянинг охири бор"

Баҳо:
+ | -

"Машъал" ҳамда "Бухоро" ўртасидаги Суперлиганинг 10-тур баҳсидан сўнг мезбонлар устози Ильдар Сакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

— Мағлуб бўлдик. “Бухоро”ни кўп ўрганган эдик. Кетма-кет 10 мағлубият бу жуда ёмон.

— Абубакарнинг четлатилишига муносабатингиз?
— Ўйин вазияти эди. У атайин фол қилишни хоҳлагани йўқ. Футболчи чарчаса хато қилишни бошлайди. Четлатилиш бўлмайди деб умид қилгандим, чунки бизда 7-8 нафар футболчимиз жароҳатланган. Мағлубиятда бирор футболчини айбдор қилиб бўлмайди, бу жамоанинг муваффақиятсилиги. Имкониятимиздан келиб чиқиб курашдик. Футбол контактли спорт тури. Курашлар бўлиши табиий.

— 10 та ўйин, 10 та мағлубият. Жамоани бундай руҳий ҳолатдан чиқаришнинг иложи борми?
— Бу мағлубиятларда ҳаммамиз айбдормиз. Бу вазиятдан чиқиш қийин, аммо ҳар қандай сериянинг охири бўлади. Таслим бўлиш керак эмас.

— “Машъал” бугун аввалги 9 та баҳсдан яхшироқ ўйнади, бироқ ҳужумда омад етишмади. Аягва захирадан тушди, аммо унинг жисмоний ҳолати яхши эмаслиги билиниб қолди.
— Бизда 8 нафар футболчи жароҳат олган. Имкониятдан келиб чиқиб футболчиларни майдонга туширяпмиз. Ресурсларимиз чегараланган, шу сабабли ўйинда мувозанатни ушлай олмадик. Футболчилар нафақат жисмоний балки руҳан ҳам оғир ҳолатда.

— Жароҳатланганлар кўп экан, келаси баҳсларда ёшлар жамоасидан футболчилар чақириладими?
— Албатта. Ички ресурслардан фойдаланишимиз керак.

— ЖЧ-2026 пайтида Суперлигамизда танаффус пайдо бўлади. Бу вақтдан унумли фойдаланиш учун режаларингиз борми?
— Бу вақтдан жароҳатланганларни сафга қайтиши учун ҳаракат қиламиз, ички манбаларимиздан яхши футболчиларни ўстириб, уларни асосий жамоага жалб қилишга уринамиз.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 08:31, 28.04.2026.
Ўқилди: 611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик