Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

U-17 Осиё кубоги чорак финалдан бошлаб трансляция қилинади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 5 май куни Саудия Арабистонида старт оладиган 17 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ТВ-трансляцияси қисқартирилган форматда амалга оширилади. Бу ҳақда Алишер Никимбаев хабар тарқатди.

"Ўқувчилардан бири U-17 Осиё кубоги ўйинлари ОФК томонидан трансляция қилинмаслиги ҳақидаги хабар ростми, деб сўрамоқда.

Ҳа, бу маълумот тўғри, аммо тўлиқ эмас. Телетрансляциялар режалаштирилган, лекин фақат чорак финал босқичидан бошлаб. Гуруҳ босқичи ўйинларини эса (ваъда қилинганидек) ОФКнинг YouTube канали орқали томоша қилиш мумкин бўлади.

Яна бир жиҳат шундаки, трансляциялар анча соддалаштирилган форматда — фақат битта камера орқали амалга оширилиши режалаштирилган.

Айтиш керакки, худди шундай талабни ФИФА ҳам 2025 йилдан бошлаб U-17 Жаҳон чемпионати трансляциялари учун қўйган эди. Бироқ ўтган йил Қатарда бўлиб ўтган турнир ташкилий қўмитаси камида 9 та камера билан трансляция ташкил қилишга қарор қилган. Энг кўпи билан эса 16 та камера ишлатилган. Харажатлар ўртасидаги фарқни ташкилий қўмита ўз ҳисобидан қоплаган.

Кўринишидан, Саудия Арабистонида ОФК учун битта камера етарли деб ҳисобланган ва шу форматда қолдирилган", — дейилади "Футболиум" телеграм-канали тарқатган хабарда.

Маълумот ўрнида. Ўзбекистон U17 терма жамоаси мусобақанинг "D" гуруҳида иштирок этади. КХДР куни кеча турнирда иштирок этмаслигини маълум қилгач, бизнинг гуруҳда фақат 3 та жамоа қолди — Ўзбекистон, Австралия ва Ҳиндистон. Жамоамиз гуруҳдаги илк баҳсини 10 май куни Австралияга қарши ўтказади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:46, 28.04.2026.
Ўқилди: 1464 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5628]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4918]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3275]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [2943]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2315]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [2185]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [2008]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1916]

Угартенинг оғир жароҳати «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер режаларини барбод қилиши мумкин [1691]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026даги энг паст xG кўрсаткичига эга гол муаллифи бўлди (видео) [1684]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик