Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Брентфорд»нинг ғалабасиз серияси давом этмоқда. Жамоа икки йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 34-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда «Брентфорд» «Манчестер Юнайтед»га имкониятни бой берди. Гарчи клуб ҳали ҳам еврокубоклар ҳудудига кириш учун курашни давом эттираётган бўлса-да, чемпионат доирасида қаторасига олтита ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда.

«Брентфорд» охирги марта қишнинг сўнгги кунида — 28 февраль санасида «Бёрнли» устидан ғалаба қозонган эди (4:3). Шундан сўнг жамоанинг ишлари юришмади ва бундай муваффақиятсиз серия клуб тарихида охирги марта 2024 йилнинг бошида кузатилган эди.

Кит Эндрюс шогирдлари ушбу нохуш анъанага чек қўйиш учун навбатдаги турни кутишларига тўғри келади. «Брентфорд» АПЛнинг кейинги турида, 2 май — шанба куни Лондонда «Вест Хэм» меҳмони бўлади.

Киритилди: 09:48, 28.04.2026.
Ўқилди: 340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик