Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Хвича машғулотлардаги асосий қуроли ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Бавария»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ўзининг асосий услубига айланган ҳаракатлари ҳақида тўхталиб ўтди.

«Мен дриблинг ва зарбалар устида жуда кўп ишлайман. Майдон марказига ёриб кириб, зарба беришим — бу шунчаки тасодиф эмас, балки тинимсиз машғулотлар натижасидир. Мен бу ҳаракатни машқларда ҳар куни такрорлайман ва ўз устимда ишлашдан тўхтамайман», — дея Хвичанинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Шунингдек, футболчи ўз финтлари ва севимли усулларидан фойдаланиш кўп жиҳатдан рақиб ҳимоячиларининг ҳаракатларига ҳам боғлиқ эканини таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги илк тўқнашув бугун, 28 апрель оқшомида бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:00, 28.04.2026.
Ўқилди: 304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик