Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Интер» ўз тарбияланувчисини 23 миллион еврога қайтармоқда

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Интер» клуби Бельгиянинг «Брюгге» жамоасида тўп сураётган ярим ҳимоячи Александр Станковични ортга қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «нерадзуррилар» ихтиёрида иккита вариант бор эди: футболчини 2026 йилнинг ёзида 23 миллион еврога ёки 2027 йилда 25 миллион еврога сотиб олиш. Клуб раҳбарияти яна бир йил кутмасликка ва жорий мавсум якунидаёқ ўз ҳуқуқидан фойдаланишга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, Александр Станкович — «Спартак» ва «Ференцварош» клублари собиқ бош мураббийи Деян Станковичнинг ўғли ҳисобланади.

У 2025 йилнинг июлида 9,5 миллион евро эвазига «Брюгге»га сотилган эди. Жорий мавсумда 20 ёшли футболчи Бельгия клуби сафида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Айни дамда унинг бозор қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда, бу эса «Интер» учун ушбу трансфер иқтисодий жиҳатдан ҳам жуда фойдали эканини англатади.

Киритилди: 12:58, 28.04.2026.
Ўқилди: 648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [9954]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [4905]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [3477]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [3185]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [2662]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2075]

Муҳаммад Салоҳ қайси ҳолатда «Ливерпуль»дан кетмаслиги маълум бўлди [1868]

Жароҳат олган Дембеленинг аҳволи маълум бўлди [1838]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [1816]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1691]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик