Кириш Регистрация

«Интер» юлдузи Кубок финалини ўтказиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби етакчиси Ҳоқон Чалханўғли жароҳат олиб, сафдан чиқди. Тиббий кўрик натижаларига кўра, туркиялик ярим ҳимоячининг чап оёқ болдир мушаги чўзилгани маълум бўлди.

Ушбу жароҳат «нерадзурри» учун ўта ноқулай вақтда юз берди. Маълум қилинишича, 13 май куни бўлиб ўтадиган Италия Кубоги финал учрашувида Чалханўғлининг иштирок этиши катта сўроқ остида қолмоқда. Тиббий штаб футболчини ҳал қилувчи баҳсгача оёққа турғизиш учун бор имкониятини ишга солмоқда, бироқ тикланиш жараёни кутилганидан узоқроқ давом этиши мумкин.

Финалда «Интер»га «Лацио» рақиблик қилади. Баҳс «Олимпико» стадионида ўтказилади.

Киритилди: 14:14, 28.04.2026.
Ўқилди: 594 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик