Кириш Регистрация

Хаверц Мадридда ўйнамайди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Кай Хаверц Чемпионлар лигаси доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳсда жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда The Athletic нашрига таяниб Goal портали хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ўтган дам олиш кунлари Премьер-лиганинг «Ньюкасл»га қарши ўйинида Хаверц жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлган эди. Немис футболчисининг тикланиши учун қанча вақт керак бўлиши ҳозирча номаълум.

Жорий мавсумда Кай Хаверц 20 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйган.

«Атлетико» ва «Арсенал» ўртасидаги Чемпионлар лигаси дастлабки ярим финал учрашуви чоршанба, 29 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:55, 28.04.2026.
Ўқилди: 444 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик