Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 0-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 4-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 0-0 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Моуриньо "Реал"ни бошқаришга асосий номзод

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес яна бир бор «Special One» — Жозе Моуриньо хизматларига эҳтиёж сезмоқда. The Athletic нашрининг хабар беришича, Перес португалиялик мутахассисни Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллаш учун асосий номзод сифатида кўрмоқда.

Эътиборли жиҳати шундаки, жамоанинг аввалги мураббийи Хаби Алонсони тайинлашда бош директор Хосе Анхель Санчес муҳим роль ўйнаган бўлса, бу сафар янги мураббий танлови шахсан президентнинг назорати остида бўлади. Флорентино Моуриньонинг қайтишини қаттиқ истаётган бўлса-да, клуб ичида бу ғояга қарши чиқаётганлар ҳам йўқ эмас.

Ҳозирда Моуриньо Лиссабоннинг «Бенфика» клубини бошқармоқда. Унинг шартномасида 3 миллион евро миқдорида товон пули кўрсатилган бўлиб, ушбу банд мавсумнинг сўнгги ўйинидан кейин 10 кун давомида амал қилади. Эслатиб ўтамиз, Жозе 2010–2013 йилларда «Реал»ни бошқариб, Ла Лига, Испания Кубоги ва Суперкубогида зафар қучган эди.

Киритилди: 17:05, 28.04.2026.
Ўқилди: 529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик