Мадриднинг «Атлетико» клуби сардори Коке Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши баҳс олдидан ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди. Тажрибали ярим ҳимоячи муҳим ўйин олдидаги ҳаяжонни кутилмаган ўхшатиш билан ифодалади.
«Ўйин яқинлашгани сайин худди ўзинг ёқтирган қиз билан илк учрашувга чиққандагидек, қоринда «капалаклар уча бошлайди». Аммо чигалёзди машғулотлари учун майдонга тушганингда, буларнинг барчаси ортда қолади. Биз ярим финалда иштирок этаётганимиздан бахтиёрмиз ва бу баҳсга катта қувонч билан ёндашяпмиз», — деди Коке.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» ва «Арсенал» ўртасидаги дастлабки ярим финал учрашуви эртага, 29 апрель куни Мадриддаги «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланиши режалаштирилган.













