Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ - Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Кроос: «Бавария» жорий мавсумда «требл» қайд этишга яқин»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ва Германия терма жамоаси собиқ юлдузи Тони Кроос Мюнхеннинг «Бавария» клуби 2025/26 йилги мавсумда «требл» (бир мавсумда учта асосий соврин) қайд этиш имкониятларини юқори баҳолади.

«Ҳа, шубҳасиз. Улар бу босқичгача етиб келишди. Сўнгги йилларда буни уддалай олишмаётганди. Кўпинча Чемпионлар Лигасининг чорак финал ёки ярим финалида мусобақани тарк этишарди. Олдинда ҳали ярим финал бор, айниқса, Германия Кубогида бир неча йил давомида эрта босқичларда чиқиб кетишганди.

Шу сабабли, агар сиз май ойида бошланадиган ушбу паллагача етиб келиб, барча турнирларда курашни давом эттираётган бўлсангиз, демак, шу вақтгача ажойиб ишни амалга оширгансиз. Албатта, ишни охиригача етказиб қўйиш керак, лекин чемпионлик унвони нақд қилинган. Кубок финалида эса улар яққол фаворит ҳисобланишади.

Чемпионлар Лигасида эса мен буни ҳозирги вақтда Европанинг энг кучли икки жамоаси ўртасидаги 50 га 50 имкониятли баҳс сифатида кўряпман. Шундай экан, бу жуда қизиқ бўлади. Ва албатта, уларнинг финалгача етиб боришига умид қиламан».

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашуви 28 апрель куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 18:55, 28.04.2026.
Ўқилди: 458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик