Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Ливерпуль» Бёкемага қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» клуби ёзги трансфер ойнаси олдидан «Наполи» марказий ҳимоячиси Сэм Бёкемани кузатмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, мерсисайдликлар бош мураббийи Арне Слот 27 ёшли футболчининг қобилиятини юқори баҳолайди. Мутахассис Бёкемани ҳали Нидерландияда ишлаб юрган кезларидаёқ ўз жамоасига қўшиб олишни истаган эди. «Наполи» эса футболчининг трансфери бўйича 35 миллион евродан юқори бўлган таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Жорий мавсумда Бёкема барча турнирларда 30 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 20:41, 28.04.2026.
Ўқилди: 685 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик