«Реал» раҳбарияти ярим ҳимоячи Орельен Тчуаменининг келажаги борасида бир қарорга келди. Француз футболчисини «Манчестер Юнайтед» билан боғлаётган миш-мишларга қарамай, Мадрид клуби футболчи билан хайрлашиш ниятида эмас. «Қаймоқранглилар» Тчуаменини ўз спорт лойиҳаларининг муҳим қисми сифатида кўришмоқда.
Foot Mercato нашрининг хабар беришича, «Реал» 26 ёшли Тчуамени билан шартномани узайтиришни истамоқда. Шунингдек, Мадрид клуби футболчининг иш ҳақини ошириш ҳақида ўйламоқда.
Орельен Тчуамени 2022 йилнинг ёзида «Монако»дан трансфер қилинганидан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўшандан бери ярим ҳимоячи 191 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 8 та голли узатмани ёздириб қўйди.













