Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Апсон: «Арсенал» финал йўлланмасини қўлга киритиш учун ажойиб имкониятга эга»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Мэттью Апсон Лондоннинг «Арсенал» клуби Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш имкониятлари ҳақида нималар деб ўйлашини айтди. Бугун Микель Артета жамоаси Мадридда «Атлетико»га қарши дастлабки ярим финал учрашувини ўтказади. Жавоб ўйини эса 5 май куни бўлиб ўтади.

«Бизни, шубҳасиз, эҳтиёткорона ўйин кутмоқда. Ростини айтсам, ҳар иккала баҳс ҳам анча зерикарли кечади деб ўйлайман, аммо «Арсенал»да финал йўлланмасини қўлга киритиш учун ажойиб имконият бор — у ерда эса ғалабагача атиги бир қадам қолади. «Арсенал» «ПСЖ» ёки «Бавария»га қарши финалда фаворит бўладими? Катта эҳтимол билан — йўқ, чунки бу жамоаларнинг ҳозирги спорт формаси ва руҳий ҳолати жуда юқори. Лекин финалда ҳар қандай воқеа содир бўлиши мумкин», — дея Апсоннинг сўзларидан иқтибос келтиради Arsenal Radar.

«Тўпчилар» ва «матрасчилар» ўртасидаги бугунги баҳс Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 09:40, 29.04.2026.
Ўқилди: 253 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик