Мюнхеннинг «Бавария» клуби хорватиялик ҳимоячиси Йосип Станишич Парижнинг «ПСЖ» жамоасига қарши кечган илк ярим финал учрашуви натижалари ҳақида тўхталиб ўтди. Унда мюнхенликлар 4:5 ҳисобида имкониятни бой беришди, ваҳоланки, ўйиннинг маълум қисмида жамоа йирик мағлубиятдан қутулиб қола олмайдигандек туюлган эди.
«Бу шундай ўйинки, унда ҳамма нарса жуда тез ўзгариб кетади, бунга бугун ҳам гувоҳ бўлдик. Улар ҳужумда жуда хавфли эдилар, уларнинг сафида дунёнинг энг яхши футболчилари бор. Мухлислар учун бу жуда қизиқарли ва мароқли ўйин бўлди, аммо биз учун 2:5 ҳисобидан кейин ўйинга қайтиш жуда қийин эди. Шунга қарамай, биз иккита гол урдик ва мен жамоамиз кўрсатган характердан фахрланаман. Жавоб ўйинида ҳамма нарсанинг иложи бор», — дея Станишичнинг сўзларини келтиради BBC Sport.
Жавоб учрашуви бир ҳафтадан кейин бўлиб ўтади.













