Кириш Регистрация
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар 1-2 Норвегия
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия - Сенегал
02/07 05:00 АҚШ - Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Кларенс Зеедорф ЕЧЛнинг асосий фаворитини айтди

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг собиқ футболчиси Кларенс Зеедорф Amazon Prime эфирида «ПСЖ» – «Бавария» учрашувини таҳлил қилган экспертлардан бири бўлди. Маълумки, Чемпионлар лигасининг дастлабки ярим финалида парижликлар ўз майдонида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Зеедорфнинг фикрича, «ПСЖ» ва «Бавария»нинг бор эътиборини ҳужумкор футболга қаратгани жорий мавсумда Чемпионлар лигаси бош соврини учун курашда уларга халақит бериши мумкин.

«Биз «Арсенал» каби жамоаларнинг кўп бора дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолгани ва муваффақиятга эришганига гувоҳ бўлдик. Улар бу кубокни қўлга киритишлари мумкин», — деди Зеедорф.

Таъкидлаш жоизки, «Арсенал» ҳали бирор марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаган. «Тўпчилар» ўз тарихидаги ягона финалда (2006 йилда) «Барселона»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган.

Чоршанба куни, 29 апрель соатида, «Арсенал» ярим финал доирасида «Атлетико» меҳмони бўлади.

Киритилди: 13:45, 29.04.2026.
Ўқилди: 1085 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик