Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Зеедорф «ПСЖ» юлдузининг «Бавария»га қарши ўйинидан ҳайратда

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Кларенс Зеедорф Чемпионлар лигаси 1/2 финалининг «Бавария»га қарши дастлабки ўйинида (5:4) дубль қайд этган «ПСЖ» вингери Хвича Кварацхелияни дунёнинг энг яхши футболчиси деб атади.

«Кварацхелия — дунёдаги энг яхши футболчи. У ҳали янада ўсишда давом этади. У чап қанотда ўйнашда давом этадими ёки йўқ, билмайман, чунки у ҳар қандай вазиятда нима қилиш кераклигини яхши билади.

Муайян дақиқаларда у бутун жамоани ўз ортидан эргаштира олади. Менга унинг ўйин интеллекти жуда ёқади. У ярим ҳимояда қўшимча куч бўлиш билан бирга, ҳужумга ҳам катта ҳисса қўшади. У шунчаки ақл бовар қилмас ўйинчи.

Менимча, Хвича учун майдон марказида ҳам бўш ҳудудлар бор — бу қайсидир маънода Усмон Дембеленинг ҳаракатларига ўхшаб кетади. Хвича ўзи тушиб қолган ҳар қандай вазиятда тўғри қарор қабул қила олади.

Менга унинг характери ёқади: қийин вазиятларда жамоани қутқара олади, доимо ҳимояга қайтади. У менга Уэйн Рунини эслатиб юборади. Ўйиннинг мураккаб паллаларида у ярим ҳимоядаги қўшимча ўйинчига айланади ва вазиятлар яратади», — деди Кларенс Зеедорф Amazon Prime эфирида.

Киритилди: 13:58, 29.04.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик