Кириш Регистрация
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон 2-1 Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна 5-2 Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор 2-2 Насаф
28/04 23:59 ПСЖ 5-4 Бавария
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал

Райс: «Биз нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз!»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс Чемпионлар лигасининг «Атлетико»га қарши дастлабки ярим финал учрашуви олдидан ўз кайфияти билан ўртоқлашди.

«Биз охирги уч-тўрт йил давомида юқори даражадаги қийин ўйинларда иштирок этдик, шунинг учун бизни нима кутаётганини ва қандай босим бўлишини яхши биламиз. Бутун мавсум шундай ўтди ва биз мавсум якунида ҳам жараён мана шундай бўлишини истагандик. Биз Чемпионлар лигаси ярим финалчисимиз, келинг, буни қабул қиламиз, бундан завқланамиз ва нималарга қодирлигимизни кўрсатамиз.

Эберечи Эзенинг сермаҳсуллиги? Уни айнан шунинг учун ҳам бу ерга олиб келишган. Бир неча ҳафта олдин унинг тўпга зарба бериш қобилияти ақл бовар қилмас даражада эканлигини айтгандим. Қандай ажойиб ўйинчи, қандай ажойиб йигит! У яқин ҳафталарда биз учун жуда муҳим бўлади. У бизга ҳақиқатан ҳам керак», — дея 27 ёшли инглиз футболчисининг сўзларини келтиради «Арсенал» матбуот хизмати.

«Арсенал» 29 апрель куни Мадридда «Атлетико»га қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да (30 апрелга ўтар кечаси) бошланади.

Киритилди: 16:22, 29.04.2026.
Ўқилди: 252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик