Шу йилнинг апрель ойида истеъфога чиқарилган «Челси»нинг собиқ мураббийи Лиам Росеньор шартномасининг қолган қисми учун кўзда тутилган барча маблағларни олмайдиган бўлди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.
Мутахассис бу борада аллақачон хабардор қилинган. Аввалроқ ОАВда товон пули миқдори 27 миллион еврогача етиши ҳақидаги рақамлар пайдо бўлган эди. Аниқ сумма фақат келаси йили, «Челси»нинг молиявий ҳисоботи ҳукумат сайтларидан бирида эълон қилинганидан кейин маълум бўлади. Бироқ ҳозирнинг ўзидаёқ тўловлар миқдори айтилган рақамлардан анча паст бўлиши аниқ.
Росеньор ўз лавозимида бор-йўғи 3 ой ишлади. Ҳозирда «Челси» Англия чемпионатида 34 та ўйиндан сўнг 48 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.













