Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш “Реал” билан музокарага киришди

Баҳо:
+ | -

“Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньонинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш бир неча кундан буён “Реал Мадрид” президенти Флорентино Перес билан бевосита музокаралар олиб бормоқда. Португалиялик мутахассиснинг шахсий шартнома шартлари ва унинг муддати клуб учун муаммо туғдирмаяпти. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбанинг маълумотига кўра, Моуриньо “қироллик клуби”га қайтишга тайёр. Шу билан бирга, Юрген Клоппнинг “Реал”га тайинланиши борасида ҳеч қандай муҳокамалар олиб борилмаяпти.

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, “Бенфика” Жозе Моуринюни бош мураббий лавозимида сақлаб қолмоқчи, бироқ португалиялик мутахассис ўзига қизиқиш билдираётган Мадриднинг “Реал” клубини бошқаришни истамоқда. Шу билан бирга, “қаймоқранглилар” яна тўртта мураббий номзодини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда, “қироллик клуби” “Бенфика”га 6 миллион евро тўлаши керак бўлади, бироқ ушбу сумма май ойи охиригача амал қилади. 63 ёшли мутахассиснинг Лиссабон клуби билан тузган шартномаси 2027-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Португалиялик мутахассис 2010 йилдан 2013 йилгача “Реал”да фаолият юритган ва бу давр мобайнида учта совринни қўлга киритган. Моуриньо Мадрид клубидаги аввалги фаолияти давомида Ла Лига, Испания кубоги ва Испания Суперкубогида ғолиб чиққан эди.

Моуриньо билан бир қаторда “Реал”нинг “шорт листи”да бошқа таниқли мураббийлар ҳам бор. Икки йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини давом эттиришга тайёр бўлган Юрген Клопп ҳозирча асосий фаворит сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, номзодлар орасида АҚШ терма жамоасидан кетиши кутилаётган Маурисио Почеттино, Германия терма жамоаси устози Юлиан Нагелсманн, 14 йиллик фаолиятдан сўнг Францияни тарк этаётган Дидье Дешам ва “Милан” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳам бор. Клуб раҳбарияти яқин ҳафталар ичида ушбу номзодлар орасидан жамоа келажагини ишониб топшириш мумкин бўлган энг муносиб мутахассисни танлаб олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:50, 29.04.2026.
Ўқилди: 730 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик