Машҳур италиялик футбол агенти Фабрицио Романонинг ҳисоблашича, Роберт Левандовски масаласи ҳозирда «Милан» раҳбариятини иккига бўлиб қўйган — қарор қабул қилувчиларнинг бир қисми жамоага польшалик ҳужумчи керак деб ҳисобласа, бошқа бир қисми бунга шубҳа билан қарамоқда.
«Левандовски масаласи «Милан»ни ички томондан бир оз бўлиб турибди, чунки бу муайян харажатлар билан боғлиқ, бундан ташқари, футболчининг ёши ҳам бироз хавотир уйғотмоқда. «Ювентус» ҳам вазиятни кузатиб боряпти, бироқ ҳозирча клубларнинг ҳеч бири Робертга аниқ таклиф билан чиққани йўқ», — дея Романонинг сўзларини келтиради pianetamilan.it сайти.
Эслатиб ўтамиз, Левандовски айни дамда «Барселона» шарафини ҳимоя қилмоқда, бироқ ёзда катта эҳтимол билан клубни тарк этади.













