Мадриднинг «Атлетико» клуби спорт директори Матеу Алемани Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши ўйиндаги ҳакамлик ҳақида ўз фикрини билдирди.
Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди — ҳар икки гол ҳам пенальтидан киритилди. 44-дақиқада Виктор Дьёкереш зарбада адашмаган бўлса, 56-дақиқада Хулиан Альварес ажралиб турди.
«Арсенал» фойдасига белгиланган пенальти бизникига қараганда анча баҳсли эди. Жуда енгил контакт — Европада одатда бундай вазиятлар учун пенальти берилмайди. Аммо ҳакам нуқтага ишора қилиши билан ВАР бу қарорни бекор қилмаслигини тушундим. Афсуски, бугун шунчаки омадимиз келмади», — дея Испания ОАВлари Алеманининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда.
Кейинги сешанба куни «Эмирейтс» стадионида жавоб учрашуви бўлиб ўтади.













