Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Льоренте «Атлетико» жавоб ўйинида қандай ғалаба қозониши мумкинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Чоршанба куни Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» ва Лондоннинг «Арсенал» жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув (1:1) бўлиб ўтди.

Биринчи бўлим якунида Виктор Дьёкереш пенальтини аниқ амалга оширган бўлса, 56-дақиқада Хулиан Альварес ҳам худди шундай жавоб қайтарди.

Финал ҳуштаги чалинганидан сўнг, «матрасчилар» футболчиси Маркос Льоренте 5 май куни Лондонда бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик — кейинги баҳсда айнан шундан келиб чиқиб ҳаракат қилишимиз керак. Лондонда биз шиддатлироқ ўйнашимиз ва рақиб майдонининг учинчи қисмида иложи борича кўпроқ «бирга-бир» вазиятларни юзага келтиришимиз лозим — бу бизга ўйинда қолиш имконини беради», — дея Льорентенинг сўзларини келтиради УЕФА.

Ушбу қарама-қаршилик ғолиби финалда «ПСЖ» ёки «Бавария» билан тўқнаш келади.

Киритилди: 09:21, 30.04.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик