Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Ҳакимий «Бавария» билан баҳсни ўтказиб юбориши маълум бўлгач, мухлисларга мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» клубининг ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий Чемпионлар лигаси ярим финали доирасидаги «Бавария»га қарши жавоб учрашувида жамоасига ёрдам бера олмайдиган бўлди.

Марокашлик футболчи жамоасининг ўз майдонида кечган ва 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган дастлабки баҳсида голли узатмага муаллифлик қилган эди. Юлдуз латераль ўйинни охиригача етказиб қўйган бўлса-да, баҳс якунида жароҳат олгани маълум бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчи Мюнхенда кечадиган муҳим ўйинни ўтказиб юборади.

«Бир марта буни уддалаганман. Яна такрорлайман», — дея ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига маҳзун фондаги суратини жойлаштирди Ҳакимий.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ»нинг «Бавария» меҳмони бўладиган ҳал қилувчи тўқнашуви келаси чоршанба, 6 май кунига белгиланган.

Киритилди: 11:40, 30.04.2026.
Ўқилди: 399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик