Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Ян Облак «Арсенал» билан ўйиндаги пенальтилар ҳақида: «ВАР қароридан мамнунмиз»

Баҳо:
+ | -1

Мадриднинг «Атлетико» клуби посбони Ян Облак «Арсенал»га қарши кечган ЕЧЛ ярим финал учрашувида ўз дарвозасига белгиланган иккита пенальти борасида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи пенальтини Виктор Дьёкереш голга айлантирган бўлса, иккинчиси ВАР аралашувидан сўнг бекор қилинди.

«Пенальти бекор қилинганда доим енгил тин оласан. Умид қиламанки, агар қарор ўзгармаганида ҳам, зарбани қайтарган бўлардим. Ҳакам уни бекор қилишга қарор қилди ва биз бунга тўлиқ қўшиламиз.

Биринчи бўлимдаги пенальтини қайтаришга жуда яқин келгандим, аммо ҳаммасини зарба кучи ҳал қилди. Дьёкереш максимал даражада кучли зарба йўллади. Энди бу — тарих. Бор эътиборимизни дам олиш кунидаги ўйинга, кейин эса Лондондаги жавоб баҳсига қаратамиз», — дея Облакнинг сўзларини келтирмоқда TNT Sports.

Маълумот ўрнида, жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи жавоб учрашуви 5 май куни Лондонда бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:52, 30.04.2026.
Ўқилди: 256 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик