Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия

Райя Мадриддаги баҳс якунларига тўхталди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби дарвозабони Давид Райя Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши кечган дастлабки баҳс (1:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Испания пойтахтида ўтган учрашувда «канонирлар»нинг ягона голига биринчи бўлим якунида пенальтини аниқ ижро этган Виктор Дьёкереш муаллифлик қилди. Майдон эгалари эса 56-дақиқада Хулиан Альвареснинг пенальтидан урган голи эвазига мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди.

«Бу жуда оғир ўйин бўлди. Энди ҳаммаси келаси ҳафтада ҳал қилинади. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат, «канонирлар»!» — деб ёзиб қолдирди Райя учрашув якунланганидан сўнг ўз ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи жавоб учрашуви 5 май куни Лондондаги «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:55, 30.04.2026.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик