Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Моуриньо Мадридга қайтиш учун «жон куйдирмоқда», бироқ «Реал»нинг ўз режалари бор

Баҳо:
+ | -

Лиссабоннинг «Бенфика» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо яна Мадриднинг «Реал» клубини бошқариш истагида. Журналистлар Хоакин Марото ва Рамон Альвареснинг хабар беришича, португалиялик мутахассис «қироллик клуби»га қайтиш учун аллақачон ўз хизматларини таклиф қилган.

Бироқ, бу қайтиш йўлида жиддий молиявий ва стратегик тўсиқлар мавжуд. Асосий муаммо — Моуриньонинг «Бенфика» билан 2027 йилгача мўлжалланган шартномасидаги товон пули. «The Special One»ни Мадридга олиб келиш учун «Реал» Лиссабон клубига 6 миллион евро тўлаши керак.

Мадридликлар раҳбарияти эса Жозе учун ўтган йили Хаби Алонсо учун тўланган маблағдан (тахминан 8–15 млн евро атрофида) кўп пул сарфламоқчи эмасликларини очиқ билдиришган. Қайд этиш жоизки, «Реал» ҳозирда Альваро Арбелоа бошчилигида бўлса-да, клуб келаси мавсум учун асосий номзод сифатида Юрген Клоппни кўрмоқда.

Киритилди: 13:14, 30.04.2026.
Ўқилди: 443 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик