Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Ювентус" ҳужумда Влахович ва Коло-Муани жуфтлигини шакллантирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Лучано Спаллетти "Ювентус" ҳужум чизиғида Душан Влахович ва Рандаль Коло-Муани жуфтлигини кўришни истамоқда.

Tuttosport нашрининг хабарига кўра, франциялик ҳужумчининг Турин клубига ўтиш имконияти мавжуд ва бу трансфер 30 миллион еврога тушиши мумкин.

Шунингдек, "ПСЖ" туринликлардан Гонсалу Рамушга қизиқиш бор-йўқлигини сўраган. Бироқ "Ювентус" бу таклифга "совуққонлик" билан жавоб қайтарди — клуб Рамушдан кўра Коло-Муанини афзал кўрмоқда.

Рандаль ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "бьянконери" сафида ижара асосида тўп сурган ва А Сериянинг 16 та ўйинида 8 та гол уришга муваффақ бўлган эди. Ҳозирда у "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилмоқда (АПЛ доирасидаги 26 та ўйинда 1 та гол).

Киритилди: 13:44, 30.04.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик