Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Дамир Темиров: "Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ"

Баҳо:
+ | -

"Андижон" клуби Суперлиганинг 10-турида "Бобур арена"да "Динамо"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Захирадан майдонга тушган ва жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилган Дамир Темиров клуб матбуот хизматининг бир қатор саволларига жавоб берди.

- Дамир, ажойиб ўйин ва ажойиб ғалаба билан табриклайман. Аввало, "Динамо"га қарши ўтказилган учрашув борасидаги фикрингизни билмоқчимиз.

- Ассалому алайкум. Ўйин жуда зўр бўлди. Шиддатли ва курашларга бой ўтди. Менимча, мухлисларга ёқди, деб ўйлайман.

- Захирадан тушаётганингизда голингиз ғалаба келтирувчи бўлишини ўйлаганмидингиз?

- Бунақа ўй-хаёллар албатта ҳаммада бўлади. Бандаси ихлос билан сўраса, Яратган албатта беради.

- Стадиондаги муҳит бетакрор бўлди. Мухлисларнинг бундай атмосфера яратиши сизларни янада олдинга ундади, шундайми?

- Стадиондаги атмосферани сўз билан тасвирлаб бўлмайди, бу бизга қўшимча куч беради. Бежизга 12-ўйинчи дейишмайди.

-  Жамоа қандай ироада ва характер кўрсата олди? Чунки жамоа голларни 80 ва 82-дақиқаларда киритди...

- Мураббийлар штабини ҳар бир ўйинга режаси бор. Шуларни тўлиқ бажарсак, ғалабаларга эришаверамиз.

- Жамоада мураббий ўзгаргач, 3 та ўйинда 7 очко олди. Айтинг-чи, қандай ўзгаришларни сезяпсиз ва бу нима билан боғлиқ?

- Кетган мураббийларга раҳмат айтаман. Улар кўп ишлар қилиб кетишди. Янги мураббийларга келадиган бўлсак, улар бизга тўғри йўналиш бериб, ўзимизни эркин ҳис қилишимизга қўйиб беришяпти.

-  Биласиз, клуб олдига мавсум бошида жиддий вазифалар қўйилган. Жамоа ўз ўйини топиб, натижаларни яхшилаб боряпти. Шундай экан, мавжуд имкониятлар борасида нима дея оласиз?

- Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, натижа эса Яратгандан!

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 16:57, 30.04.2026.
Ўқилди: 657 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик