Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Флик "Ла Масия"га суянишда давом этади: "Барса"нинг кейинги мавсум учун режалари маълум

Баҳо:
+ | -

Ханси Флик "Барселона" билан шартномасини 2028 йилгача узайтиришга яқин турган бир пайтда, немис мутахассиси кейинги мавсум учун режаларини тузиб чиқди.

Унинг асосий устувор вазифаларидан бири — "Ла Масия" ёшларига бўлган ишончни давом эттириш бўлади. Зеро, Фликнинг бошқаруви даврида бу сиёсат ўз мевасини бериб улгурди.

Diario Sport нашрининг хабарига кўра, Флик Хави Эспарт ва Томми Маркесни ўз кузатувига олган. У ушбу футболчиларни доимий равишда асосий жамоага ўтказиш ва уларнинг ўсишини шахсан назорат қилишни режалаштирмоқда.

18 ёшли испаниялик ўнг қанот ҳимоячиси Эспарт жорий мавсумда асосий жамоа машғулотларида фаол иштирок этди. Флик уни Германия футболи афсонаси Филипп Ламга қиёсламоқда. Жюль Кунденинг формаси пасайиб бораётганини ҳисобга олсак, кейинги мавсумда Эспарт учун катта саҳнада ўзини кўрсатиш учун ажойиб имконият туғилади.

Ўз навбатида, гоҳ асосий таркибда, гоҳ захирада кўриниш бераётган 19 ёшли Маркес Марк Касадога ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Касадо ўйин амалиёти камлиги сабабли шу ёзда жамоани тарк этиши кутиляпти. Маркес "Барса" сафидаги дебютини шу йилнинг февраль ойида "Мальорка"га қарши баҳсда нишонлаган эди.

Киритилди: 17:54, 30.04.2026.
Ўқилди: 3056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик