Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"Бавария" сардори ЕЧЛ ярим финалининг энг ёмон футболчиси бўлди

Баҳо:
+ | -

Германиянинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер Чемпионлар Лигаси ярим финалининг дастлабки ўйинлари якунларига кўра, WhoScored талқини бўйича энг паст баҳони олди. Бу ҳақда WhoScored ўзининг "X" (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Мануэль Нойернинг Франциянинг "Пари Сен-Жермен" клубига қарши ўйиндаги ҳаракатлари 4,83 баллга лойиқ кўрилди. "Бавария" ярим финалнинг илк учрашувида меҳмонда 4:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Қайд этиш жоизки, "Пари Сен-Жермен" футболчилари "Бавария" дарвозаси томон жами бешта аниқ зарба йўллашган. Жавоб учрашуви 6 май, чоршанба куни Германияда бўлиб ўтади.

Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз майдонида Англиянинг "Арсенал" жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 5 май, сешанба куни Англияда ўтказилади.

Киритилди: 18:18, 30.04.2026.
Ўқилди: 995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик