Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

FIDE Жаҳон чемпионати-2026 мезбонлиги учун аризалар қабул қилиниши бошланди

Баҳо:
+ | -

Жаҳон шахмат тожи учун баҳс FIDE жаҳон чемпионати циклининг энг юқори босқичи ҳисобланади. 2026 йилги баҳс кейинги икки йил давомида шахмат оламида ким ҳукмронлик қилишини аниқлаб беради — амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Домараджу (Ҳиндистон) ёки даъвогар Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон). Ушбу тўқнашув тарихдаги энг ёшлар иштирок этган жаҳон чемпионати баҳси бўлади. Чунки ўйин бошланганда ҳар икки шахматчи ҳам 20 ёшда бўлади.

2026 йилги жаҳон чемпионати баҳси дастлабки режага кўра 2026 йил 23 ноябрдан 17 декабргача ўтказилади. FIDE мусобақани ўтказиш учун аризалар қабул қилиш жараёнини бошлади.

1.2. Асосий шартлар қуйидагилардан иборат:

a) Мусобақа умумий давомийлиги — 25 кунгача;

b) Регламент 2026 йил 1 июлгача тасдиқланади;

c) Мусобақанинг тахминий умумий бюджети — 8 500 000 АҚШ доллари;

d) Минимал мукофот жамғармаси — 2 500 000 АҚШ доллари;

e) FIDE бадали — 1 100 000 АҚШ доллари;

f) Тижорат, ҳомийлик ва трансляция ҳуқуқлари бўйича тўловлар аризада алоҳида кўрсатилади;

g) Ташкилотчи FIDE ҳомийлари ва ҳамкорларининг ҳуқуқларига, жумладан видео трансляция бўйича ҳуқуқларга риоя қилиши шарт.

1.3. Ариза берувчиларга талаблар:

Ариза берувчи махсус Bidding Form’ни тўлдириши шарт. Унда бюджетнинг ҳар бир банди аниқ тақсимлаб кўрсатилиши керак. Шунингдек, FIDE’га тижорат ва ҳомийлик ҳуқуқлари учун тўловлар, трансляция ҳуқуқлари учун тўловлар, ҳамда ушбу ҳуқуқларни FIDE ва ташкилотчилар ўртасида тақсимлаш бўйича таклифлар киритилиши лозим.

Имзоланган ҳужжат 2026 йил 31 май куни, Лозанна вақти билан 23:59 га қадар [office@fide.com] манзилига юборилиши керак. Аризага тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам илова қилиниши шарт. Зарур деб топилса, FIDE ушбу муддатни узайтириш ҳуқуқига эга. Барча ҳужжатлар инглиз тилида тақдим этилиши лозим.

1.4. FIDE ариза берувчилар билан қўшимча музокаралар ўтказиш орқали таклифларни яхшилаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

1.5. Якуний қарор барча таклиф этилган шартлар ва шахматни ривожлантириш манфаатлари асосида қабул қилинади.

Манба: fide.com
Киритилди: 22:10, 30.04.2026.
Ўқилди: 1043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик