Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

Нидерландия чемпионатининг 133 дан ортиқ ўйин натижалари бекор қилиниши мумкин

Баҳо:
+ | -

Нидерландия чемпионатининг юқори дивизиони — Эредивизиядаги камида 133 та ўйин натижаси футболчиларнинг ҳужжатларини расмийлаштиришдаги қоидабузарликлар туфайли бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, 100 дан ортиқ ўйин натижалари қайта кўриб чиқилиши эҳтимоли бор, сабаби бир қатор футболчилар майдонга тегишли ҳужжатларсиз тушган. Уларнинг кўпчилиги терма жамоалар сафида ўйнаш мақсадида иккинчи фуқаролик — Индонезия, Суринам ёки Кабо-Верде фуқаролигини қабул қилган.

Нидерландия қонунчилигига кўра, бундай ҳолатларда футболчилар мамлакат фуқаролигини йўқотиши мумкин ва улар ишлаш учун рухсатнома олишга мажбур бўлади.

“Агар ўйинчи мамлакат фуқаролигидан воз кечса, Нидерландия қонунлари ёки Нидерландия Қироллик футбол иттифоқининг ҳуқуқий таъсир доирасидан чиқиб, бошқа давлат ёки халқаро ташкилотнинг юрисдикциясига ўтади. Амалда у чет элликка айланади”, дейди спорт ва ҳуқуқ профессори Марян Олферс.

Таъкидлаш жоизки, эҳтимолий қоидабузарликлар бир неча йил давомида эътибордан четда қолган. Вазият баҳор ойида, “НАС Бреда” клуби ушбу муаммога эътибор қаратиб, ўйинлардан бирини қайта ўтказишни талаб қилганидан сўнг кескинлашди. Нидерландия Қироллик футбол иттифоқи ушбу талабни рад этганидан кейин клуб апелляция шикоятини киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:40, 30.04.2026.
Ўқилди: 268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик