Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен эртага старт оладиган «TePe Sigeman Chess Tournament 2026»да иштирок этади

Баҳо:
+ | -

1–7 май кунлари Швециянинг Мальмё шаҳрида анъанавий TePe Sigeman Chess Tournament 2026 мусобақаси бўлиб ўтади. Бу йил турнир 31-маротаба ташкил этилмоқда.

Мусобақада жаҳон шахматининг етакчи гроссмейстерлари иштирок этади. Улар орасида Магнус Карлсен, Нодирбек Абдусатторов, Аржун Эригаиси, Йорден ван Форест, Нилс Гранделиус, Ягиз Каан Эрдогмуш, Энди Вудвард ва Жу Жунер бор.

Турнир айланма (round-robin) тизимида ўтказилади. 8 нафар иштирокчи 7 тур давомида бир-бирига қарши баҳс олиб боради. Вақт назоратига кўра, шахматчилар ҳар партия учун 40 юришга 90 дақиқа, сўнгра партия охиригача 30 дақиқа олади. Шунингдек, ҳар юриш учун 30 сония қўшимча берилади.

Қайд этиш жоиз, сўнгги икки йилда ушбу турнирда ўзбекистонлик шахматчилар ғалаба қозонган. 2024 йилда Нодирбек Абдусатторов чемпион бўлган бўлса, 2025 йилда Жавоҳир Синдаров бош совринни қўлга киритган.

Бу йилги мусобақада ҳам юртдошларимиздан юқори натижа кутилади.

Манба: https://t.me/uzchesss
Киритилди: 22:46, 30.04.2026.
Ўқилди: 1548 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик