Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР

Европа лигаси. «Брага» қўшимча дақиқаларда гол уриб, «Фрайбург»ни мағлуб этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Европа лигаси-2025/2026 мавсуми ярим финал босқичи илк учрашувида Португалиянинг «Брага» ва Германиянинг «Фрайбург» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Учрашув «Мунисипал-ди-Брага» стадионида бўлиб ўтди. Ўйин 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида ҳимоячи Демир Тикназ «Брага»ни олдинга олиб чиқди. 16-дақиқада меҳмонлар ярим ҳимоячиси Винченцо Грифо ҳисобни тенглаштирди. 45+2-дақиқада португалияликлар ҳужумчиси Родриго Саласар пенальтини амалга ошира олмади. Учрашув тақдири эса 90+2-дақиқада ҳал бўлди — Марио Доржелес «Брага»га ғалаба келтирган голни киритди.

Жавоб учрашуви 7 май куни Фрайбург шаҳридаги «Европа-Парк» стадионида бўлиб ўтади.

Европа лигаси, ярим финал
2026 йил 30 апрель, Брага (Португалия), «Мунисипал-ди-Брага»
Брага — Фрайбург — 2:1
Голлар: Тикназ, 8; Доржелес, 90+2 — Грифо, 16

Манба: stadion.uz
Киритилди: 05:44, 01.05.2026.
Ўқилди: 1047 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик