Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

«Барселона» бразилиялик ҳужумчи билан музокара бошлади

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Жоао Педро — «Барселона»нинг потенциал трансфер мақсадларидан бири.

Турли манбаларнинг хабар беришича, Каталония гранди бразилиялик футболчини Мадриднинг «Атлетико» клуби аъзоси Хулиан Альварес бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланган тақдирда муқобил вариант сифатида кўрмоқда. ESPN Brasil маълумотларига кўра, «кўк-анорранглилар» вакиллари аллақачон Педро билан боғланишган, бироқ «Челси» келаётган ёзда форвард билан хайрлашиш ниятида эмас. Футболчининг ўзи ҳам ҳозирча трансфер ҳақида ўйламаяпти — у бор эътиборини мавсумнинг якуний ўйинларига қаратган.

Жоао Педро ўтган йилнинг июль ойида «Брайтон»дан «кўклар» сафига қўшилган эди. Transfermarkt портали баҳосига кўра, 24 ёшли ўйинчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 08:45, 01.05.2026.
Ўқилди: 1615 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик