Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Бавария»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади белгиланди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ёзги трансфер ойнасида ҳужум қанотларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Мюнхен гранди ҳамон Ян Диомандега қизиқиш билдирмоқда, бироқ «РБ Лейпциг»нинг вингер учун сўраётган нархини ҳаддан ташқари юқори деб ҳисоблайди. Шу сабабли, Bayern & Germany нашрининг хабар беришича, Германиянинг амалдаги чемпионлари бор эътиборни «Ньюкасл» аъзоси Энтони Гордон номзодига қаратишган — клуб у учун тахминан 60 миллион евро тўлашга тайёр. «Қарғалар» футболчи учун 90 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қилмоқда, аммо «Бавария» раҳбарияти нархни туширишга эришишига ишончи комил.

Гордон жорий мавсумда ўтказилган 46 та ўйинда ўз ҳисобига 17 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди. 25 ёшли инглиз футболчисига Премьер-лиганинг бошқа гранд клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Киритилди: 09:12, 01.05.2026.
Ўқилди: 1293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик