Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи - Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор - Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна - Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

«Комо» «Реал»нинг яна бир ёш иқтидорини қўлга киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Хесус Фортеа «Комо»га ўтиши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Италия клуби «қаймоқранглилар»нинг ёшлар жамоасида тўп сурувчи 19 ёшли футболчи трансфери устида аллақачон иш бошлаб юборган. Ла Лига гранди раҳбарияти ушбу келишувга футболчини арзонроқ нархда қайта сотиб олиш ҳуқуқини киритмоқчи.

Аввалроқ Николас Пас ва Хакобо Рамон ҳам айнан шундай схема асосида «Комо»га ўтган эди. Улар Италияда катта муваффақиятга эришишди ва энди Мадридга асосий таркиб ўйинчиси сифатида қайтишга жиддий номзод бўлиб туришибди.

Transfermarkt портали томонидан 3 миллион еврога баҳоланган Хесус Фортеа ҳозирча «Реал»нинг асосий жамоасида дебют қилмаган. У «Кастилья» сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 09:19, 01.05.2026.
Ўқилди: 965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик