«Кристал Пэлас» футболчиси Исмаила Сарр Конференциялар лигасида янги рекорд ўрнатди. Сенегаллик футболчи «Шахтёр»га қарши кечган ярим финал баҳсининг 21-сониясидаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Opta маълумотларига кўра, бу турнир тарихидаги энг тезкор гол сифатида қайд этилди. Учрашув Лондон жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Кристал Пэлас» ва «Шахтёр» ўртасидаги жавоб ўйини келаси пайшанба, 7 май куни бўлиб ўтади. Нуфузи жиҳатидан учинчи ўринда турувчи еврокубок финалининг иккинчи йўлланмаси учун «Райо Вальекано» ва «Страсбур» жамоалари кураш олиб бормоқда. Улар ўртасидаги илк баҳс мадридликларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан тугаган. Турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашуви 27 май куни Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтади.













