Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Афғон футболи тарихида илк бор Кобул шаҳрида футбол академияси очилди

Баҳо:
+ | -

Германия ва Даниянинг молиявий кўмагида бунёд этилган академиянинг бош мақсади афғонистонлик болаларнинг нафақат севимли спорт тури билан шуғулланиши, балки мамлакатда профессионал футболни ривожлантиришга ҳам қаратилган.

Мазкур футбол академиясининг очилиш маросимида ФИФА вакили ҳам иштирок этди. «Бизнинг мақсадимиз Афғонистонда ҳам футболни ривожлантиришга кўмак бериш. Бизнинг лойиҳамиз дунёнинг 22 та давлатида амалга оширилмоқда. Кобулдаги академияда 250 нафар бола маҳаллий ва хорижлик мураббийлар раҳбарлигида машҚулотлар олиб боради», деган даниялик мураббий Андерс Левинсон. ФИФА вакили Али Асқарий Лалининг айтишича, шу йилнинг ўзида Кобул шаҳрида яна бешта футбол мактаби ташкил этилади. Яқин йилларда эса, Қундуз, Балх, Қандаҳор ва Ҳирот провинцияларида 12 та футбол мактаби очилиши режалаштирилган. Бу хабарлар афғон болаларининг чексиз қувончига сабаб бўлди. «Жуда бахтлимиз, энди бизни тажрибали мураббийлар шуғуллантиришади. Келажакда яхши футболчи бўлмоқчиман», деган академияга аъзо бўлган болалардан бири. Афғонистон футбол федерацияси вакилининг сўзларига кўра, яқин беш йил ичида мамлакатда футбол билан профессионал тарзда шуғулланаётганларнинг сони 20 мингдан ошиши кутилмоқда экан.

Манба: www.mezon.uz
Киритилди: 13:41, 29.08.2013.
Ўқилди: 5333 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4319]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4268]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3562]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3294]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2523]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2196]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2076]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2050]

Педри Жаҳон чемпионати финалида қайси футболчига қарши ўйнашни исташини маълум қилди [1998]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [1924]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик