Яқинда ҳужумчи Эндрик ва унинг рафиқаси бўлажак фарзандларининг жинсини билиб олишди — улар ўғил кутишмоқда. Эндиликда Эндрик ўз ўғлини футбол майдонида кўришни истамаслиги ҳақидаги сўзлари билан жамоатчиликни ҳайратда қолдирди. Бразилиялик футболчи ўғли ўзини бошқа касбда топишига умид қилмоқда.
«Футбол — бу ёқимсиз жой. Умид қиламанки, ўғлим шифокор, ҳуқуқшунос ёки бошқа бирор касб эгаси бўлади», — дея Эндрикнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Touchline нашри.
Бироқ Эндрик келажакда ўз фикрини ўзгартириши ҳам мумкин, чунки у ҳали жуда ёш — ҳозирда у 19 ёшда. Эндрикнинг трансфер ҳуқуқи «Реал»га тегишли бўлиб, жорий йил бошидан буён ёш бразилиялик ижара асосида «Лион» сафида тўп сурмоқда.













