«Сантос» ҳужумчиси Неймар «Палмейрас»га қарши маҳаллий «класико»ни ўтказиб юборади. Globo Esporte нашрининг хабар беришича, 34 ёшли футболчининг майдонга тушмаслигига иккита сабаб бор: чарчоқ ва ўйин бўлиб ўтадиган стадиондаги сунъий қоплама.
Аввалроқ матбуотда Неймар жаҳон чемпионати олдидан жароҳат олмаслик учун сунъий майдонлардан қочиши ҳақида ёзилган эди.
«Палмейрас» ва «Сантос» ўртасидаги Бразилия чемпионати баҳси якшанбага ўтар кечаси бўлиб ўтади. Неймарнинг асосий мақсади — Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ-2026 да иштирок этиш. Шунга қарамай, шу йилнинг баҳорида Карло Анчелотти «Сантос» форвардини терма жамоага чақирмаган эди.













