Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Модрич фаолиятини якунлаш борасида фикрини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг La Gazzetta Dello Sport нашрига кўра, хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич «Милан» билан шартномасини узайтириш истагида. Унинг бу қарорига фаолиятини мажбурий равишда эрта якунлаш эҳтимоли таъсир қилиши мумкин — очиғини айтганда, Модрич ҳали «Милан»да тўйиб ўйнагани йўқ ва клубдаги фаолиятига бутунлай бошқача тарзда нуқта қўймоқчи.

У футбол билан замбилда эмас, балки бутун умр ардоқлаб келган ва Звонимир Бобаннинг ўйинларини кўриб улғайган «Сан-Сиро» стадионининг олқишлари остида хайрлашишни хоҳлайди. Шу боис, Модрич клуб билан келишувни узайтиришга мойиллик билдирмоқда. Албатта, агар ёзгача бирор форс-мажор ҳолат (масалан, жаҳон чемпионатидаги янги жароҳат) содир бўлмаса. Шу билан бирга, Италия матбуоти баъзида бўлганидек, шунчаки истакни ҳақиқат сифатида тақдим этишга уринаётган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилиб бўлмайди.

Киритилди: 13:19, 01.05.2026.
Ўқилди: 537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик