«Арсенал» клуби собиқ ҳимоячиси Шкодран Мустафи жамоанинг жорий мавсумдаги иштироки борасида ўз мулоҳазаларини билдирди.
«Микель Артета "Арсенал" бошқарувига келган пайтда клуб ачинарли ҳолатда эди. У АПЛда кетма-кет уч марта иккинчи ўринни эгаллади, Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди ва мана ҳозир яна мусобақанинг ярим финалида турибди. Энди навбатдаги қадамни ташлаш вақти келди.
Хавфли жиҳати шундаки, агар улар бу мавсумда бирорта соврин юта олишмаса, уларни муваффақиятсиз (омадсиз) деб ҳисоблай бошлашади ва жиддий қабул қилишмайди. Бу эса жамоадаги ишончсизликни кучайтиради. Қайсидир пайтда бу чизиқни босиб ўтиш ва қадам ташлаш керак бўлади», — деди Шкодран Мустафи.













